Жамият | 21:50 / 27.10.2015
5412
1 дақиқада ўқилади

“Одноклассники” ижтимоий тармоғи бутун дунё бўйича ишламай қолди

“Одноклассники” ижтимоий тармоғи бутун дунё бўйича ишламай қолди. Айниқса Россия, Украина, Беларусь, Эстония, Арманистон, Германия ва Туркия фойдаланувчилари учун.

Сайт Москва вақти билан 15.30 дан (Тошкент вақти билан 17.30) ишлашни тўхтатган. 16.00 (18.00) да эса сайтда “Техник ишлар олиб бориляпти. Кейинроқ ташриф буюринг”, деган ёзувларни ўқиш мумкин эди. Унга кириш Москва вақти билан 16.20 (18.20) ларда амалга ошди. 16.40 (18.40) да фойдаланувчилар ижтимоий тармоққа кира олишлари мумкин эди, аммо хабарлар тасмасидан фойдаланиш имкони йўқ эди.

Айни дамда “Одноклассники” сайти тўлиқ ҳолатда ишламоқда.