Жаҳон | 07:47 / 27.10.2015
5144
1 дақиқада ўқилади
АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари Хитой томонидан Жанубий Хитой денгизида яратилган оролларни назорат қилишни бошлади
АҚШнинг USS Lassen эсминеци Хитой томонидан Жанубий Хитой денгизида яратилган оролларни патруль назорати қилиш учун ороллар денгиз ҳудудларига кирди, деб хабар бермоқда Пентагондаги манбага иқтибос келтирган ҳолда Reuters ахборот агентлиги.
Манбанинг айтишича, кема Вьетнам, Хитой, Тайвань, Малайзия, Филиппин ва Бруней томонидан эгалик қилиш борасида баҳсга сабаб бўлаётган Спратли архипелагидаги Суби ва Мисчиф рифлари яқинида турибди ва патруль бир неча соат давомида тугатилади.
2014 йилда Хитой архипелагнинг бир нечта рифларини ҳарбий инфратузилмани жойлаштириш учун оролларга айлантириш бўйича лойиҳани якунлаган эди.