Жаҳон | 16:28 / 27.10.2015
3475
1 дақиқада ўқилади

Австралия полициясига улоқча ишга олинди

Етим қолган Боксчи лақабли улоқча Австралия полициясига ишга олинди, деб хабар беради Mashable портали. У Янги Жанубий Уэльс полициясининг қутқарув операциялари ва бомбаларни зарарсизлантириш бўлинмаси ходими сифатида “фаолият” юритмоқда.

Боксчи сунъий овқатлантирилади. Унинг онаси вафот этганидан сўнг уни полиция асраб олди. Штат полицияси матбуот котибининг маълум қилишича, ҳар кеча улоқчага бошқа-бошқа зобитлар ғамхўрлик қилади.

Уни дастлаб зобит Брентон Чарльтон келтирди. У биринчи куннинг ўзидаёқ барчага ёқиб қолди. Эндиликда эчки боласи офисда кезиб юради ва столлар тагида ухлайди.
Улоқ катта бўлганида унинг яшаши учун янги жой топилиши айтилмоқда.