Спорт | 18:33 / 27.10.2015
4132
1 дақиқада ўқилади
Боксчи Рой Жонс Россия фуқаролигига эга бўлди
27 октябрь, сешанба куни машҳур боксчи, бир неча вазн тоифаларида кўп карра жаҳон чемпиони унвонини қўлга киритган Рой Жонс Москвада Россия фуқаролигини берувчи паспортга эга бўлди. Бу ҳақда «Р-Спорт» нашри хабар тарқатмоқда.
РФ паспортини янги фуқарога топшириш маросимидан кейин Жонс рус тилида ўзини «Мен русман!», дея эълон қилган.
Эслатиб ўтамиз, яқин вақтлар ичида Рой Жонс Россия мутлақ жаҳон чемпионлиги учун рингга чиқиши кутилмоқда.