Спорт | 21:52 / 27.10.2015
3158
1 дақиқада ўқилади

Френк Лемпард рицарлик ордени билан тақдирланди

Айни вақтда МЛСда, "Нью-Йорк Сити" жамоасида тўп сураётган Френк Лемпард "Британия империясининг олий орденлари" қаторидаги рицарлик ордени билан тақдирланди. Бу ҳақда унинг собиқ жамоаси "Челси" расмий сайтида маълум қилинган.

Mirror нашрида ёзилишича, футболчига бу орден шаҳзода Уильям томонидан топширилган.

Маълумот учун, анча йиллардан бери Англия терма жамоасида иштирок этиб келган футболчи АПЛнинг "Вест Ҳэм", "Челси" ва "Манчестер Сити" каби клублари учун ўйинлар ўтказган. У "Челси" билан 2005, 2006 ва 2010 йилларда Англия чемпиони, 2007, 2007, 2010 ва 2012 йилларда Англия Кубоги соҳиби, 2005 ва 2007 йилларда Англия лигаси кубоги соҳиби бўлган. Халқаро майдонларда эса у бир марта ЕЧЛ ғолиби (2012 йил) ва бир марта Европа Лигаси ғолиби (2013 йил) бўлишга эришган.