Жаҳон | 11:51 / 27.10.2015
3072
1 дақиқада ўқилади

Honda 2020 йилдан ҳайдовчисиз машиналар чиқаришни бошлайди

Япониянинг Honda Motor Co компанияси 2020 йилдан бошлаб автоматик бошқарувдаги автомобилларни бозорга чиқаришини маълум қилди. Бу ҳақда Kyodo News агентлиги хабар бермоқда.

Компания бу даврга келиб машиналарнинг тезкор трассаларидан фойдаланишини пуллик асосга бириктиришни режалаштирмоқда.
Бундай турдаги автомобилларни ишлаб чиқариш ниятларини илгарироқ мамлакатнинг бошқа автомобилсозлари – Toyota ва Nissan ҳам хабар қилган эди.