Жаҳон | 11:12 / 27.10.2015
2551
1 дақиқада ўқилади

Индонезия Транс-Тинч океани ҳамкорлиги келишувига қўшилишга тайёр

Индонезия президенти Жоко Видодо мамлакат Транс-Тинч океани ҳамкорлиги келишувига қўшилишга тайёрлигини маълум қилди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар бермоқда.

Айтилишича, бу қарор Видодонинг америкалик ҳамкасби Барак Обама билан учрашувидан сўнг қабул қилинган.

Бу келишув АҚШ ва 11 давлат – Австралия, Бруней, Канада, Чили, Япония, Малайзия, Мексика, Янги Зеландия, Перу, Сингапур ва Вьетнам ўртасида тузилгани маълум қилинган эди.