Спорт | 20:50 / 27.10.2015
2459
1 дақиқада ўқилади
Истанбулдаги халқаро турнирда ўзбекистонлик боксчилар совриндор бўлишди
Туркиянинг Истанбул шаҳрида бокс бўйича ёшлар ўртасида ташкил этилган "Ahmet COMERT" халқаро турнири бўлиб ўтди.
Sports.uz нинг хабарига кўра, мусобақада иштирок этган 14 давлат орасида Ўзбекистон терма жамоаси 2та олтин ва битта бронза медали билан умумжамоа ҳисобида учинчи ўринни қўлга киритди.
Ҳал қилувчи беллашувда ўзбекистонлик Отабек Холматов (-49 кг.) қозоғистонлик Рустам Ҳамидовни мағлуб этиб, терма жамоа ҳисобига биринчи олтин медални олиб келган бўлса, Обиджон Тоҳиров (-91 кг.) финалда озарбайжонлик Шукран Меҳдиевдан устун келди. Шунқор Абдуллаев (-56 кг.) турнирнинг бронза медали билан тақдирланди.