Ўзбекистон | 16:19 / 27.10.2015
6161
2 дақиқада ўқилади

Жаҳон банки Ўзбекистон ЯИМ ўсиши башоратини 7,6 фоиздан 7 фоизга камайтирди

27 октябрь куни Жаҳон банки шу йилнинг июль ойида эълон қилинган 2015 йил Ўзбекистон ЯИМ ўсиши миқдори башоратини 7,6 фоиздан 7 фоизга камайтирди.

Банк мутахассислари ҳисоботига кўра, Ўзбекистондаги иқтисодий ривожланиш 2016 йилда 7,8 фоиз ўрнига 7,5 фоизни ташкил қилади. 2017 йилда эса 8 фоиз ўрнига 7,8 фоизни ташкил қилади. Ўзбекистон ЯИМи 2014 йилда 8,1 фоиз ўсиш кўрсатди.

2015 йилда Ўзбекистон ташқи ҳисоб-китоб рақами салдоси ЯИМнинг 0.2 фоизни ташкил қилади. 2014 йилда ушбу кўрсаткич 1,3 фоизни ташкил қилганди. 2016-2017 йилларда ушбу кўрсаткич 0,3 ва 0,4 фоиз бўлиши кутилмоқда.

Ҳисоботда айтилишига кўра, республикада экспортни диверсификация қилиш ва ички талаб ҳажмини ошириш яқин йиллар орасида иқтисодиёт ривожланишига ҳисса қўшади, лекин пахта ва олтиннинг нархи тушиб кетиши ва Россия каби асосий эспорт бозорларида иқтисодий кўрсаткичларнинг пастлиги, ҳамда 2015 йилда пул ўтказмаларининг 1,55 баравар камайиши, ЯИМ ўсишини 8 фоизга еткизишни таъминламайди.

Эслатиб ўтамиз, охирги 10 йилда Ўзбекистон ЯИМ ўсиши 8 фоиздан юқори бўлган.

Бироз олдин, Ўзбекистон ҳукумати 2015 йилда ЯИМ ўсиши 8 фоиз бўлишини кутаётгани ҳақида хабар берилганди.