Фан-техника | 23:01 / 27.10.2015
3454
1 дақиқада ўқилади

Kangaroo — чўнтак Windows-компьютери

InFocus компанияси Windows 10 тизимида ишловчи Kangaroo номли мини компьютерни ишлаб чиқарди. Смартфон ҳажмича келувчи ушбу қурилмани ҳозирча Newegg сайти орқали буюртма қилиш мумкин. Ноябрь ўрталарига келиб у Microsoft Store дўконларида сотувга чиқади.

Ушбу янги қурилма Intel Cherrytrail (Z8500) процессори билан жиҳозланган бўлиб, икки гигабайтли тезкор хотирага, 32 ГБ ички хотирага, microSD, ҳамда тўрт соатга етадиган батарееяга эга. Kangaroo қурилмасида Windows Hello функцияси ёрдамида ҳеч қандай парол ва PIN-кодларсиз ишлаш мумкин бўлади.

Қурилма 99 АҚШ доллари қийматида сотилмоқда. InFocus компанияси CES 2016 кўргазмасида Kangaroo экотизимини тўлдирувчи бошқа бир қатор янги маҳсулотлар ва аксессуарлар билан иштирок этишини маълум қилган.