Ўзбекистон | 19:23 / 27.10.2015
6588
7 дақиқада ўқилади

KUN.UZ дайжести: 27 октябрь, Ўзбекистон хабарлари

Ҳурматли ўқувчилар, эътиборингизга 27 октябрь куни рўй берган энг асосий янгиликларни такроран ҳавола этамиз.

Буюк Британия Ўзбекистонга янги элчи тайинлади>>

2015 йилнинг 27 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллигининг янги тайинланган фавқулодда ва мухтор элчиси Кристофер Алланни қабул қилди.

Ўзбекистон ТИВда Чэнь Шаосин раҳбарлигидаги Хитой делегацияси билан учрашув ўтказилди>>

2015 йилнинг 27 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Умумхитой халқаро дўстликка кўмаклашиш ассоциацияси бош котиби ўринбосари Чэнь Шаосин раҳбарлигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди. 

Ўзбекистонда шакар ишлаб чиқариш ҳажми 1,5 мартага ошди>>

2015 йилнинг дастлабки 9 ойи давомида озиқ-овқат саноатида ишлаб чиқариш ҳажми 10,114 трлн сўмни, ўсиш суръати ўтган йилга нисбатан 116,7 фоизни ташкил этди.

Ўзбекистонга 2015 йили 7 минг япониялик турист ташриф буюрди>>

Япония бош вазири Синдзо Абэнинг Ўзбекистонга ташрифи муносабати билан ташкил этилган бизнес-форумда туризм соҳасидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди. Ундан сўнг ўзбекистонлик ва япониялик туроператорларнинг В2В форматида ўтган учрашувида конкрет таклифлар билдирилди.

Ўзбекистонда инфраструктура ривожланишига 54.5 млн доллар ажратилади>>

Ўзбекистон ҳукумати 19 октябрда қабул қилинган қарорида беш йиллик муддатда миллий инфраструктурани ривожлантириш дастурини тасдиқлади. Унга кўра, 2020 йилга қадар мамлакатда бу йўналишга 54.5 млн доллар ажратилади.

ФВВ: Тошкентдаги зилзила магнитудаси 5 баллни ташкил қилди>>

Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ўз сайтида кеча, 26 октябрь куни содир бўлган зилзила ҳақида расмий ахборот эълон қилди. Унга кўра, Тошкентда зилзила магнитудаси 5 баллни ташкил қилган.

Ўзбекистонликлар 26 октябрь кунги зилзила вақтида ваҳимага тушишмади>>

26 октябрь куни Афғонистон ҳудудида жойлашган Ҳиндикуш тоғларида Тошкент вақти билан соат 14:09да 7,5 магнитудали зилзила юз берди. Ер силкиниши кучи Ҳиндистон пойтахтидан тортиб, Россиянинг Новосибирск шаҳрига қадар сезилган.

"Ўзэкспомарказ"да IХ Халқаро саноат ярмаркаси ва кооперацион биржаси ўз ишини бошлади>>

26 октябрь куни “Ўзэкспомарказ” 6та кўргазма зали, 2та атриум, очиқ майдончалар ва конференция залларида IХ Халқаро саноат ярмаркаси ва кооперацион биржаси очилди. 

Ўзбекистон Африкадаги давлатларга енгил автомобилларни экспорт қилмоқда>>

Ўзбекистон Африка ва Жанубий Американинг илгари савдо муносабатлари ўрнатилмаган 13 давлатига енгил автомобилларни экспорт қилмоқда.

Марказий банк қайта молиялаш ставкасини йиллик 9 фоиз даражада сақлаб қолди>>

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви Марказий банкнинг қайта молиялаш ставкасини йиллик 9 фоиз даражада сақлаб қолиш тўғрисида қарор қабул қилди. Бу ҳақда банк матбуот хизмати хабар берди.

Латвия Ўзбекистондан келаётган импорт товарлари сонини оширади>>

Uzbekistan Trading House (Латвия) раҳбари Андрей Колупаев Ўзбекистондан импорт қилинаётган товарлар номенклатураси кенгайтирилиши ҳақида ахборот берди. Унинг сўзларига қараганда, Ўзбекистоннинг қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига бўлган қизиқиш жуда юқорилигича сақланиб қолмоқда.

Ўзбекистонда 1 ноябрда қор ёғиши мумкин>>

27 октябрь-1 ноябр кунлари Ўзбекистонда ҳаво ўзгариб, айрим жойларда ёмғир қорга айланиши мумкин. Бу ҳақда Ўзбекистон Гидрометеорологиа хизмати маркази хабар қилди. 

2016 йилдан Ўзбекистонда MAN автобуслари серияли ишлаб чиқарилади>>

2016 йилнинг февраль ойидан JV MAN Auto-Uzbekistan Ўзбекистон-Германия қўшма корхонасида паст полли “MAN A 22” шаҳар автобуслари серияли тарзда ишлаб чиқарила бошланади. Бу ҳақда Тошкентда бўлиб ўтаётган IX Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси доирасида ташкил этилган “Ўзавтосаноат” АК корхоналарида автомобиллар учун эҳтиёт қисмларни маҳаллийлаштириш” ихтисослаштирилган кўргазма-конференциясида JV MAN Auto-Uzbekistan вакили Ойбек Аюпов маълум қилди.

Euronews телеканалида Фарғона ҳақида кўрсатув эфирга узатилади>>

Euronews телеканали ижодкорлари Фарғона вилоятининг Марғилон ва Риштон туманларида тасвирга олиш ишларини олиб боришди.

Ўзбекистонда “сариқ лампочка”лардан фойдаланиш тақиқланади>>

2016 йил 1 июлидан Ўзбекистонда қуввати 40 Втдан ортиқ бўлган чўғлама лампаларни ишлаб чиқариш, 2017 йил 1 январидан эса улардан фойдаланиш тўхтатилади. Истисно ҳолатлар фақатгина шу турдаги лампалардан фойдаланиш талаб қилинган алоҳида вазиятлар, масалан, технологик ускуналар, моторли транспорт воситалари, тиббиёт ва бошқа ихтисослашган қурилмалар учун тегишли бўлади.

Ўзбекистон аҳоли эҳтиёжи учун четдан 330 минг тонна кўмир сотиб олади>>

Ўзбекистон яқинлашиб келаётган қиш мавсумида аҳоли эҳтиёжини узлуксиз қондириш учун чет элдан 330 минг тонна қўнғир кўмир сотиб олади.

Ўзбекистонда Халқаро аудиовизуал мерос куни нишонланмоқда>>

2005 йили ЮНЕСКО Бош конференциясининг 33-сессиясида тасдиқланган резолюцияга биноан 27 октябрь Халқаро аудиовизуал мерос куни деб эълон қилинган эди.

Ўзбекистонда сифат менежменти бўйича янги стандартлар жорий қилинади>>

Ўзбекистон ҳукумати 19 октябрда қабул қилинган қарорида беш йиллик муддатда миллий инфраструктурани ривожлантириш дастурини тасдиқлади. Унга кўра, 2020 йилга қадар мамлакатда сифат менежменти бўйича янги стандартлар жорий қилинади.

Ўзбекистон ҳудудида Россия капитали иштирокидаги 885та корхона фаолият кўрсатмоқда>>

27 октябрь куни Ўзбекистон Савдо-саноат палатасида ташкил этилган Ўзбекистон-Россия бизнес-форуми ва кооперацион биржасида икки мамлакат ишбилармон доиралари ўртасида музокаралар бўлиб ўтди.

Жаҳон банки Ўзбекистон ЯИМ ўсиши кўрсаткичларини туширди>>

Экспортни диверсификация қилиш ва ички талабни фаоллаштириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар яқин йилларда Ўзбекистон иқтисодиётининг ўсишига сабаб бўлади, деб ҳисоблайди Жаҳон банки мутахассислари.

Халқаро саноат ярмаркасидан фоторепортаж>>

Аввал хабар қилганимиздек, 26 октябрь куни пойтахтимиздаги “Ўзэкспомарказ”нинг 6та кўргазма зали, 2та атриум, очиқ майдончалар ва конференция залларида IХ Халқаро саноат ярмаркаси ва кооперацион биржаси бошланди.

Ўзбекистонлик боулерлар Олма-отадаги Almaty Open турнирида 2та медал олишди>>

Ўзбекистон вакиллари Қозоғистоннинг Олма-ота шаҳрида боулинг бўйича ўтказилган Almaty Open 2015 турнирида олий ўринларга кўтарилишди.