Жаҳон | 19:11 / 27.10.2015
3646
1 дақиқада ўқилади

Лавров: Россия терроризм босимига қарши барча чораларни қўллайди

Россия терроризм босимига қарши ҳар қандай чораларни қўллайди. Бу ҳақда Россия ва Беларусь идоралар кенгаши мажлисидан сўнг Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров айтиб ўтган. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.

“БМТнинг 70 йиллиги, Фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 70 йиллиги нишонланган бир пайтда, инсоният терроризм деб номланган бало билан юзма-юз келиб турибди. Бу хавфнинг олдини олиш учун барча керакли чора-тадбирларни қўллаймиз”, — деди у.

Унинг сўзларига кўра, Россия терроризмга қарши кураш учун, аввало, террористик хавфнинг моҳиятини чуқур англаб етиш кераклигини қатъий уқтиришда давом этади.