Иқтисодиёт | 11:01 / 27.10.2015
3629
1 дақиқада ўқилади

Марказий банк қайта молиялаш ставкасини йиллик 9 фоиз даражада сақлаб қолди

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви Марказий банкнинг қайта молиялаш ставкасини йиллик 9 фоиз даражада сақлаб қолиш тўғрисида қарор қабул қилди. Бу ҳақда банк матбуот хизмати хабар берди.

Ушбу қарор инфляциянинг амалдаги ва кутилаётган даражаси ҳамда пул-кредит кўрсаткичларининг 2015 йилга белгиланган мақсадли параметрларидан келиб чиқиб қабул қилинди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш