Иқтисодиёт | 22:53 / 27.10.2015
3898
1 дақиқада ўқилади

Москва биржасида доллар курси 65 рублдан ошди

Бугун Москва биржасида АҚШ доллари 6 октябрдан буён биринчи марта 65 рублдан юқори кўтарилди. Мазкур жараён бевосита нефть нархининг тушиши билан боғлиқ ҳисобланмоқда.

АҚШ доллари Москва вақти билан соат 17.21да 65,063 долларни ташкил этган, евро курси эса 71,79 рублга тенг бўлган. Рублнинг долларга нисбатан курсининг ўсиб бориши нефть нархи билан бевосита боғлиқ бўлиб, Brent туридаги нефть нархи Москва вақти билан соат 17:21да 2,23 фоизга камайиб, бир барелли 46,48 долларни ташкил этган. WTI туридаги нефть эса, 3 фоизга камайиб, 42,68 долларга тушган.