Жаҳон | 09:18 / 27.10.2015
2279
1 дақиқада ўқилади
Нью-Йорк мэри АҚШ президентлигига номзод сифатида Ҳиллари Клинтонни қўллаб-қувватлайди
Нью-Йорк мэри Билл де Блазио АҚШ президентлигига номзод сифатида Ҳиллари Клинтон номзодини тўла қўллаб-қувватлашини маълум қилган, деб хабар бермоқда Associated Press агентлиги.
Номзоднинг матбуот хизмати маълум қилишича ҳар икки томон суҳбатлашиб олишган, аммо нима масалада эканлигига ойдинлик киритилмаган. Манбанинг гувоҳлик беришича, де Блазио Клинтондан фойдаларнинг тенг эмаслиги ҳақидаги саволларга жавоб излаши кераклигини маслаҳат берган.
Маълум бўлишича, де Блазио Клинтон хонимнинг 2000 йилдаги Сенатга бўлган сайловолди кампаниясида ҳам фаол қатнашган. У бевосита Клинтонлар оиласи билан ҳам оилавий борди-келди қилади.