Ўзбекистон | 11:35 / 27.10.2015
2999
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда Халқаро аудиовизуал мерос куни нишонланмоқда

Ўзбекистонда Халқаро аудиовизуал мерос куни нишонланмоқда.
2005 йили ЮНЕСКО Бош конференциясининг 33-сессиясида тасдиқланган резолюцияга биноан 27 октябрь Халқаро аудиовизуал мерос куни деб эълон қилинган эди.

Ундан кўзланган асосий мақсад аудиовизуал ҳужжатларнинг миллий ўзликнинг муҳим қисми эканлигини англаган ҳолда уни сақлаш бўйича чора-тадбирларни амалга оширишдир. Резолюцияда бундай турдаги ҳужжатлар сақлаш учун жуда кўп ҳаракат қилиш лозимлиги алоҳида қайд қилиб ўтилади, негаки улар сақланадиган материаллар ўта заиф ва нозикдир.

Шу билан бирга, аудиовизуал ҳужжатлар XX ва XXI асрларда яратилган ахборот манбаларининг асосий қисмини ташкил қилади.
Жорий йилда Халқаро аудиовизуал мерос куни “Архивлар хавф остида: жаҳон ўзига хослигини ҳимоя қилиш” шиори остида ўтказилмоқда.