Жаҳон | 21:32 / 27.10.2015
2583
1 дақиқада ўқилади

Пентагон раҳбари ИШИДга қарши ҳаво кампанияларини кучайтиришга ваъда берди

АҚШ мудофаа вазири Эштон Картер 27 октябрда Вашингтоннинг ИШИДга қарши ҳаво кампаниясини кучайтиришига ваъда берди.

“Биз ИШИДга қарши ҳаво кампаниямизни кучайтиришни мўлжалламоқдамиз” деб АҚШ сенатидаги тинглашларда айтиб ўтди Картер.

Картернинг айтишича, гап “АҚШнинг қўшимча ҳарбий самолётлари ва коалиция кучлари ҳамда бомбардимонларнинг миқдори ва кучини кўпайтириш” ҳақида кетмоқда.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш