Жаҳон | 16:54 / 27.10.2015
3779
1 дақиқада ўқилади

Қирғизистонда 8 килограмм наркотик олиб кетаётган ўзбекистонлик қўлга олинди

Қирғизистоннинг Баткен вилоятида 8 килограмм миқдоридаги наркотик моддаларини олиб кетаётган Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар қилди.

Матбуот хизмати маълумотига кўра, Қадамжой туманининг Марказ қишлоқ округи яқинида Қирғизистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари вакиллари 58 ёшли Ўзбекистон фуқароси Ю.М.ни қўлга олди.

Унинг қўлидаги қутида гиёҳванд моддалар мавжудлиги аниқланди.
Олиб қўйилган гиёҳванд моддасининг опий экани айтилмоқда. Тергов ишлари олиб борилмоқда.