Жаҳон | 08:03 / 27.10.2015
2916
1 дақиқада ўқилади
Қирғизистонда ИШИД ёлловчисилигида гумон қилинган шахс қўлга олинди
Қирғизистон миллий хавфсизлик давлат комитети Ўш вилоятида халқаро қўпорувчилик ташкилотининг жосуси деб гумонланган 48 ёшдаги И. У исмли киши қўлга олинганини маълум қилди.
Маълум бўлишича, ушбу фуқаро қирғизистонликларни Суриядаги урушга боришга даъват қилиб, айримларини жангга жўнатган.
Айни дамда ушбу гумондорга нисбатан КР ЖЖ кодексининг 375 моддасига (ёлланганлик) биноан жиноий иш қўзғатилиб, вақтинча сақлаш жойига киритилган.
Расмий маълумотлар бўйича, Сурияга кетган қирғизистонликлар сони тўрт юздан ортган. Шундан қирқ нафардан зиёди ҳалок бўлган.
23 октябрь куни қирғизистонлик ҳуқуқ тартибот идоралари ходимлари Чуй вилоятида ўтказилган амалиёт чоғида Тўқмоқ шаҳарчасидан ноқонуний қуроллар сақланаётган омборни аниқлашганди.