Жаҳон | 18:35 / 27.10.2015
13935
1 дақиқада ўқилади

Қирғизистонда ИШИДнинг Марказий Осиёда терактлар уюштиришга қанча пул сарфлагани айтилди

Қирғизистон миллий хавфсизлик давлат қўмитаси “Альфа” махсус бўлинмаси фахрийлари бирлашмаси раиси Артур Медетбековнинг сўзларига қараганда, ИШИД Марказий Осиёда терактрлар уюштириш, бу ерда одамлар ёллаш ва бошқа ишларга 70 млн доллар йўналтирганини баён қилди. Бу ҳақда Қирғизистон ахборот агентлиги хабар бермоқда.

“Бир неча йил давомида ИШИД Кавказда ва Марказий Осиёда ўз вакилларини етиштирди”, - деди Медетбеков.

Илгарироқ Россия президенти Владимир Путин ИШИД таркибида МДҲ давлатларидан чиққан 5-7 минг киши жанг қилаётганини таъкидлаган эди. Шу муносабат билан у МДҲ чегараларидан бошлаб ИШИДга қаршилик кўрсатишни бошлаш лозимлигини айтиб ўтди.