Жаҳон | 17:41 / 27.10.2015
3660
1 дақиқада ўқилади
Россия “Озод Сурия армияси” билан боғланиш йўлларини қидиришни давом эттиряпти
Россия “Озод Сурия армияси” билан боғланиш йўлларини қидиришни янада кучайтирди, деб маълум қилмоқда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар бермоқда.
Унинг сўзларига кўра, Россия бу борада АҚШ бошлиқ халқаро коалицияга ҳам, Россия ёрдамини инкор этган Суриядаги антитеррор мухолифат кучларига ҳам мурожаат этган.
“Уларни топиш осон иш эмас. Сизларга очиғини айтаман, биз бу ишни кучайтирган ҳолда олиб боряпмиз”, — деди Лавров.
Унинг сўзларига кўра, “биринчи учқунлар бор”. У бу алоқалар натижа беришига умид билдиряпти.