Жаҳон | 17:25 / 27.10.2015
5800
1 дақиқада ўқилади
Туркия газ масаласида Россияни судга берди
Туркиянинг Botas давлат компанияси Россия устидан газ нархлари туфайли халқаро ҳакамлик судига даъво аризаси киритди. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги хабар бермоқда.
“Туркия Россия газининг нархи юзасидан халқаро ҳакамлик судига даъво аризаси киритади”, - дейилади Туркия энергетика вазирлиги тарқатган хабарномада. Компания 2014 йил 29 декабридан бошлаб “Газпром”дан сотиб олинган газ нархини қайта кўриб чиқишни талаб қилмоқда.