Жамият | 23:46 / 27.10.2015
14609
1 дақиқада ўқилади

Вера Брежнева ўз тўйидан қочиб кетди (видео)

“ВИА Гра” гуруҳининг собиқ қатнашчиси Вера Брежнева ва гуруҳ продюсери Константин Меладзе ўз муносабатларини Италияда қонунлаштиришди. Жуфтлик қайд этилган Форте-Дай-Марми мэрлигидан қўшиқчи қочиб кетди.

Вера Брежнева ва Константин Меладзе узоқ йиллик сир тутилган муносабатлардан сўнг, қонуний эр ва хотинларга айланишди. Продюсер ва қўшиқчи ўз тўйларини Италияда ўтказишга қарор қилишди. Уларнинг никоҳини Форте-Дай-Марми шаҳри мэри Умберто Буратти қайд этди. Интернетда уларга бағишланган видео пайдо бўлди.

Қисқа видеороликда шу нарса маълум бўладики, Вера Брежнева эндиликдаги турмуш ўртоғи Константин Меладзедан қочиб кетади.

Севишганлар бир қарашда тўйлари бўлаётган инсонларга ўхшашмаган: Брежнева озроқ безак берилган содда куйлакда, Меладзе бўлса жинси шим, ҳаворанг пиджакда ва галстуксиз бўлган.