Жаҳон | 15:00 / 27.10.2015
3818
1 дақиқада ўқилади

ХХР ТИВ АҚШнинг Жанубий Хитой денгизидаги ҳаракатларига эътироз билдирди

Хитой ҳукумати АҚШнинг Жанубий Хитой денгизидаги ҳаракатларига эътироз билдирди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар бермоқда.
Мамлакат ташқи ишлар вазирлиги тарқатган баёнотга кўра, АҚШ эскадрилья мина ташувчисининг ХХРнинг Жанубий Хитой денгизидаги 12 миляли зонасига кириши Хитойнинг суверенитети ва хавфсизлигини жиддий таҳдидга қўяди ва минтақадаги вазиятни издан чиқаришга қодир.

Ташқи ишлар вазири Ван И АҚШни бу ҳаракатларини қайта кўриб чиқишга, чақирди.
Эслатиб ўтамиз, АҚШнинг USS Lassen ҳарбий кемаси денгизда Хитой томонидан яратилган сунъий ороллар ҳудудига кириб келиб, минтақани патрул қила бошлагани хабар қилинган эди.