Жаҳон | 18:05 / 28.10.2015
3755
1 дақиқада ўқилади

АҚШ полицияси нунчаклар билан қуроллантирилиши мумкин

Калифорния штатида полициячилар нунчаклар билан қуроллантирилиши мумкин. Бу ҳақда The Washington Post нашри ёзмоқда.

Бундай чора жиноятчиларни қўлга олиш чоғида ҳар иккала томонга етказилиши мумкин бўлган жароҳатларнинг олдини олиш мақсадида кўрилмоқда. 10 минг аҳолига эга Андерсон шаҳрида 20 нафар полициячига нунчаклар берилади.
Бу қурол колорадолик собиқ зобит Кевин Оркаттнинг компанияси томонидан етказиб берилади.

“Ушбу қуролдан маҳорат билан фойдаланилган тақдирда, рақибни тутиб қолиш ва унинг ҳаракатларини чеклаш мумкин бўлади”, - деб таъкидлади Оркатт.
Полициячилар нунчакларни тақиб юришга мажбур эмас, аммо улар ихтиёрий равишда бу қуролни танлаган тақдирларида 16 соатлик курсдан ўтиши лозим бўлади.