Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Спорт | 15:32 / 28.10.2015
2865
1 дақиқада ўқилади
Блаттер Россиядан ЖЧ-2018 мезбонлиги олиб қўйилмаслиги ҳақида ишонч билан гапирди
ФИФАнинг амалдаги президенти Йозеф Блаттернинг маълум қилишича, Россия 2018 йилги ЖЧ мезбонлигидан маҳрум бўлмайди.
"Бундай эҳтимол мавжуд эмас. Россия 2018 йилги мундиални қабул қилади. ФИФА бу давлатга мезбонлик ҳуқуқини тақдим этган ва бу ўзгармайди", дейди Блаттер.
Маълумот учун, Россиядаги ЖЧ 2018 йилнинг 14 июнидан 15 июлига қадар, 11та шаҳардаги 12та стадионда ўтказилиши белгилаб қўйилган.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш