Жаҳон | 15:31 / 28.10.2015
6031
1 дақиқада ўқилади

Бортников: ИШИДнинг пайдо бўлиши Яқин Шарқдаги вазиятни тубдан ўзгартирди

ИШИД ҳамда унинг ортида турувчи кучлар Яқин Шарқдаги вазиятни тубдан ўзгартириб юборишга эришди, деб ҳисоблайди Россия федерал хавфсизлик хизмати раҳбари Александр Бортников. Бу ҳақда РИА Новости агентлиги хабар бермоқда.

“ИШИД ва унинг ортидаги кучлар Яқин Шарқ ва Шимолий Африкадаги сиёсий ва конфессиялараро муносабатни тубдан ўзгартириб юборишга эришишди. Замонавий пропаганда технологиялари воситасида улар мусулмон аҳоли қатламларига давлат ҳокимияти институтларига ишончсизлик кайфиятларини сингдиришди ва анъанавий ислом қадриятларини бузиб кўрсатишди”, - деди у МДҲ давлатлари хавфсизлик органлари ва махсус хизматлари раҳбарлари кенгашининг 39-йиғилишидаги чиқишида.

Бундан ташқари, у айрим жаҳон давлатларини ИШИД лойиҳасини яратганда ва унинг воситасида дунёни глобал диний ва маданий ихтилоф ёқасига келтириб қўйганликда айблади.

“Бунинг натижасида бу давлатлар дунёни глобал диний ва маданий ихтилоф ёқасига келтириб қўйишди”, - таъкидлади у.