Спорт | 11:58 / 28.10.2015
3468
1 дақиқада ўқилади

"Челси" Моуриньо бош мураббийлигида бешинчи марта пенальтилар сериясини бой берди

"Челси" Моуриньо мураббийлигида пенальтилар сериясида ғалаба қозона олмаслик анъанасини давом эттирди.

Жамоа 27 октябрь куни Англия лигаси кубогининг тўртинчи босқичида "Сток Сити" билан ўйнади ва дуранг натижадан кейин белгиланган пенальтилар сериясида 4:5 ҳисобида ютқазди.

Бешинчи бўлиб зарба берган Эден Азар "Сток Сити" дарвозабони Жек Батдендни алдай олмади.

Шу тариқа, "Челси" Жозе Моуриньо бош мураббийлигида 5 марта пенальтилар сериясида иштирок этиб, бирон марта ғалаба қила олмади. "Сток Сити" учун эса бу бешинчи марта кетма-кет пенальтилар сериясини ўз фойдаси учун ҳал қилиш бўлди.