Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Спорт | 00:52 / 28.10.2015
6337
1 дақиқада ўқилади
Франция "Барселона"ни ўз чемпионатига қабул қилишга тайёр
Католония Испаниядан ажраб чиқадиган бўлса, "Барселона" жамоаси Франция лигасига қўишилиши мумкин.
Франция бош вазири Мануэль Вальс агар Каталония мустақил давлатга айланса, “Барселона” Франция чемпионатида қатнашиши мумкинлигини айтди.
"Нега энди бўлмас экан? Ахир “Монако” Франция чемпионатида ўйнайдику", - деб Вальснинг сўзларидан иқтибос келтирди TMW.
Эслатиб ўтамиз, Испания футбол федерацияси агар Каталония Испаниядан ажралиб мустақил давлат мақомини олса “Барселона” Испания чемпионатида иштирок эта олмаслигини маълум қилган эди.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш