Жамият | 19:01 / 28.10.2015
8520
2 дақиқада ўқилади

«Иллюзия» қўшиғининг сирли хонандаси ўз исмини ошкор этди

«Иллюзия» номли қўшиқни куйлаб, Узнетда шов-шувларга сабаб бўлган ўзбек хонандаси ўз исмини оммага ошкор этди.
Октябрь ойи бошида Soundcloud интернет-ресурсида ўзбекистонлик номаълум хонанданинг «Иллюзия» номли қўшиғи пайдо бўлди. Саноқли кунлар ичида мусиқий композиция уч минг мартадан кўпроқ эшитилди — бу минтақамиз мусиқий санъаткорлари орасида рекорд кўрсаткич ҳисобланади.

Қўшиқ миллий эстрадамиз юлдузлари эътиборини ҳам ўзига жалб этди, улар хонанда танлаган услуб ва оҳанг ҳақида илиқ фикрлар билдирди.

Шунга қарамай, кўпчилик хонанданинг ким, исми нима эканлигига қизиқди. «Иллюзия»нинг тақдимоти бўлиб ўтган вақтдан бери қўшиқчи қиз ўзини сир сақлаётган эди, бироқ куни кеча у исмини ошкор этишга қарор қилди. Маълум бўлишича, хонанда Камилла номи остида ижод қилади, у Di Live Band гуруҳининг собиқ аъзосидир.

Камилла Pomidor Entertainment продюсерлик маркази билан шартнома имзолаган ва ҳозирда яккахон ижодини ривожлантиришга фаол киришган. Хонанда ўзининг илк альбомини яратиш устида ишламоқда. Қўшиқларидан бирига лайв-видео суратга олинган бўлиб, унда Камилла мусиқа асбобларининг жонли оҳанглари ҳамроҳлигида куйлайди. Клипни суратга олиш ишлари Тошкент марказидаги бино томида бўлиб ўтган.

Хонанданинг маълум қилишича, у Facebook ижтимоий тармоғида ўз саҳифасини очган, унда хонанданинг мухлислари у билан алоқага чиқишлари, унинг қўшиқларини тинглашлари, видеоларини томоша қилишлари ва барча саволларига жавоб топиб, янгиликлардан бохабар бўлишлари мумкин.

Реклама ҳуқуқи асосида.