Жаҳон | 21:08 / 28.10.2015
5150
1 дақиқада ўқилади

Ироқ ўз ҳудудида АҚШнинг қуруқликдаги махсус операцияларининг ўтказилишига муҳтож эмаслигини маълум қилди

Боғдод Вашингтондан Ироқда қуруқликдаги махсус операциялар ўтказиш ҳақида сўрамаган ва уларга муҳтож эмас, деб айтди 28 октябрда Ироқ бош вазири вакили Саад ал-Ҳадидий.

“Бу Ироқнинг шахсий иши ва ҳукумат АҚШ Мудофаа вазирлигидан қуруқликдаги операцияларда иштирок этишни сўрамаган. Бизда етарлича қуруқликдаги қўшинлар бор”, деб айтди ал-Ҳадидий NBC телеканали эфирида. Ал-Ҳадидий АҚШ томонидан исталган ҳарбий аралашув “Ироқ ҳукумати билан келишилган бўлиши керак”, деб айтди.

Шу билан бирга ал-Ҳадидий АҚШ қўшинлари Ироқ армиясига кўрсатаётган кўмакнинг муҳимлигини таъкидлаб ўтди ва унинг мамлакати ҳарбийларни “қуроллантириш ва тайёрлашда” Вашингтоннинг ёрдамига муҳтож эканлигини айтди.