Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 14:14 / 28.10.2015
2984
1 дақиқада ўқилади
Жон Керри Тожикистон раҳбарлари билан Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилади
АҚШ давлат котиби Жон Керри 2 ноябрь куни Тожикистон олий раҳбарияти билан учрашиб, минтақавий хавфсизлик ва ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилади. Бу ҳақда АҚШнинг Душанбедаги элчихонаси вакили хабар берди.
“Томонлар икки томонлама ҳамкорлик истиқболлари, минтақавий муаммолар ва ўзаро манфаатга асосланган бошқа масалаларни муҳокама қилади”, - унинг сўзларини келтиради РИА Новости агентлиги.
Керри мамлакат президенти Эмомали Раҳмон ва тожикистонлик ҳамкасби Сирожиддин Аслов билан учрашувлар ўтказиши кутилмоқда.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш