Фан-техника | 17:57 / 28.10.2015
4767
1 дақиқада ўқилади

Mercedes Z авлоди учун минивен ўйлаб топди

Mercedes-Benz компанияси Vision Tokyo номли концептуал минивенни тақдим этди. Айтилишича, у Z авлоди учун, яъни 1990 йиллар ўрталарида туғилган одамларга мўлжалланган.

Янги машинанинг габарит узунлиги 4 803 мм, кенглиги – 2 100 мм, баландлиги – 1 600 мм.

Концепт-кар ёқилғи ячейкаларида ишлайдиган куч қурилмаси билан таъминланди. Водород ва кислород қўшилуви натижасида электр двигателлари учун электр энергияси ҳосил бўлади. Юриш захираси 980 км ни ташкил қилади.

Машинанинг мультимедиа тизими воситасида турли функцияларни уч ўлчовли голограммалар ёрдамида амалга ошириш мумкин бўлади. Улар салоннинг орқа қисмида пайдо бўлиб, хариталарни кўриш, у ёки бу иловаларни фаоллаштириш имконини беради.
Бундан ташқари, 5 кишилик минивен 26 дюймли ғилдиракларга эга бўлди.