Иқтисодиёт | 19:28 / 28.10.2015
4846
1 дақиқада ўқилади

Нефть нархида яна ўсиш кузатилмоқда

АҚШдаги Кушинге терминалида нефть захирасининг камайиши ҳақидаги хабарлардан кейин жаҳон бозорида нефть нархида ўсиш кузатилган. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги хабар бермоқда.

28 октябрь куни Brent туридаги нефть Лондон биржасидаги савдоларда, Тошкент вақти билан соат 16.51да, бир баррели 0,37 (0,79 фоиз) долларга кўтарилган ва 47,18 долларни ташкил этган.

WTI туридаги нефть нархи эса, айни вақтдаги Нью-Йорк товар биржаси савдоларида 0,32 (0,74 фоиз) долларга кўтарилган ва бир баррели 43,52 долларни ташкил этган.