Жаҳон | 10:00 / 28.10.2015
3390
1 дақиқада ўқилади

Қирғизистонда қамоқдан қочган террорчиларларнинг барчаси зарарсизлантирилди

Қирғизистонда 11-12 октябрь кунлари қамоқхонадан қочиб кетган 9 нафар террорчининг барчаси зарарсизлантирилди. Уларнинг бир қисми йўқ қилинди, бир қисми қўлга олинди.
Қочоқлар 3 нафар қўриқчини ўлдиришган эди.

Яна бир қўриқчи олинган жароҳатлардан шифохонада кўз юмди.
Биринчи туннинг ўзидаёқ қочоқларнинг 5 нафари қўлга олинди. 22 октябрь куни қочоқларнинг 3 нафари ўлдирилди, 1 нафари қўлга олинди.
Ўша куни қочоқларнинг охиргиси – Олтинбек Итибоев Бишкек четида содир бўлган отишмада ҳалок бўлди.