Жаҳон | 15:01 / 28.10.2015
4119
1 дақиқада ўқилади

Россия махсус хизматлари МДҲ давлатлари разведка маълумотлари алмашишга чақирди

МДҲга аъзо давлатларнинг хавфсизлик хизматлари террорчилар ҳамда уларнинг ҳамкорларига қарши самарадор курашиш учун ўзаро маълумот алмашишни йўлга қўйиши лозим. Бу ҳақда Россия федерал хавфсизлик хизмати раҳбари Александр Бортников МДҲ давлатлари хавфсизлик органлари ва махсус хизматлари раҳбарлари кенгашининг 39-йиғилишидаги чиқишида айтиб ўтди.

“Террорчиларнинг шахсий маълумотлари, уларнинг режалари ва шериклари бўйича разведка ахборотини алмашиш ишини ўстириш лозим”, - унинг сўзларини келтиради РИА Новости агентлиги.

Унинг фикрича, террорчилик идеологиялари тарафдорларининг МДҲ ичидаги ҳаракатларини тинимсиз кузатиб бориш ва бу борада ахборот алмашишни йўлга қўйиш зарур.