Жамият | 15:00 / 28.10.2015
2903
1 дақиқада ўқилади

Руҳий муаммолари бор ҳайдовчи Бельгия бош вазирининг кортежидаги машиналарга келиб урилди

Бельгия бош вазири Шарль Мишель кетаётган кортеж устига қасддан бостириб борган ҳайдовчи қўлга олинди. Бу ҳақда La Derniere heure газетаси маълум қилган.

Аниқлик киритилишича, бу воқеа 27 октябрь куни Брюссель-Намюр содир бўлган.

Қўлга олинган шахс бош вазирнинг кортежига ҳужум қилаётганидан ўзи бехабар бўлганини билдирган.

Унинг тан олишича, у анархист бўлиб, милтиллаб турувчи кўк маёқча билан жиҳозланган автомобиллар унинг асабига тегади.

Кортежга ҳужум қилган шахс руҳан носоғлом экани, у аввал ҳам "полиция автомобилларига ҳужум қилгани учун" ҳибсга олингани маълум қилинган.