Light | 18:45 / 28.10.2015
12553
2 дақиқада ўқилади

Тоҳир Маликнинг "Ажаб дунё" номли янги китоби нашрдан чиқди

“Янги китоб” нашриёти Ўзбекистон халқ ёзувчиси Тоҳир Маликнинг “Ажаб дунё” китобини нашр қилди. Мазкур тўпламдан адибнинг янги қиссалари ва ҳикоялари ўрин олган.
Шунингдек, китобда араб адиби Маҳмуд Абдулмалик Ийднинг Тоҳир Малик ижодига бағишлаб ёзган мақоласи ўрин олган.
"Одам умрини табиат фаслларига ўхшатиб сифатлашади. Баҳор — болалик ва ёшлик фасли, умр адоғи эса куз — хазонрезги фаслига қиёсдир. Баҳору ёз имтиҳон фасли, куз эса меваларни териб олиш, умр интиҳосидаги оқибат натижа кўринадиган кимгадир ҳаяжонли, кимгадир ваҳимали, яна кимгадир хатарли дамлардир. Мазкур китобга жамланган асарларда ана шу сўнгги имтиҳон онларидан ҳикоя қилинган", дейилади тақризда.
“Мен сизлар Тоҳир Маликнинг ушбу дунёсини ўқиб унинг ижодида иштирок этиш учун мунозарани очиқ қолдираман”, деб ёзади араб адиби Маҳмуд Абдулмалик Ийд.
Китоб муқоваси таниқли ва истеъдодли мусаввир Баҳриддин Бозоров томонидан тайёрланган.
Эслатиб ўтамиз, “Янги китоб” — Ўзбекистондаги энг ёш нашриётлардан бири ҳисобланади.