Жамият | 11:53 / 28.10.2015
3554
1 дақиқада ўқилади

Тожикистонда зилзила оқибатида 14 ўқувчи жароҳат олди

Тожикистоннинг Хатлон вилоятидаги Ёвон ноҳиясида зилзила оқибатида 14 нафар мактаб ўқувчиси зарар кўрди. Бу ҳақда Тожикистон телеграф агентлиги хабар бермоқда.

Айтилишича, туманнинг 45-сонли мактабда зинанинг қулаши оқибатида ўқувчилар жароҳат олган. Уларнинг 4 нафар оғир аҳволдадир. Бундан ташқари, Тоғли Бадахшон мухтор вилоятида ҳам шунга ўхшаш вазият кузатилди.

Хоруғ давлат университети биносининг учинчи қаватидан эвакуация қилинаётган талабаларининг 7 нафари ҳушидан кетди. Айни пайтда уларнинг аҳволи яхши деб баҳоланмоқда.