Фан-техника | 19:56 / 28.10.2015
4111
1 дақиқада ўқилади

Токио мотошоусида Mazda янги автомобилини намойиш этди

Токиода ўтказилаётган навбатдаги моторшоуда бир қанча ҳайротомуз дастурлар намойиш этилмоқда. Ушбу шоуда япон автомобилсозлари ҳам ўзларининг такрорланмас автомобиллари билан иштирок этишмоқда. Kolesa.kz нинг маълум қилишича, шоуда Mazda ҳам ўз автомобили билан қатнашди. Афсуски янги машинанинг характеристкаси ҳақида компания маълумот бермаган. Марка вакилларининг маълум қилишича, улар реалликда ишлаб чиқаришни истаган ушбу концепт компания келажагини ифодалайди.

Автомобиль ҳаракат чоғида янги SKYACTIV-R айланма двигатели ёрдамида ишлайди. У ҳақда тўлиқ маълумотлар йўқ, аммо қизиқувчилар учун бир неча таклифлар бор. Уларнинг маълумотларига кўра, машина гибридли турбо билан жиҳозланади. Паст ҳавода моторни электрик компрессор ҳаракатга келтиради. Натижада 450 қувват вужудга келади.

Автомобилнинг қачон сотувга чиарилиши номаълум. Компания ички манбасига асосланиладиган бўлса, у ёки 2017 йилда ёки 2020 йилда сотувга чиқарилади.