Жаҳон | 08:34 / 28.10.2015
2632
1 дақиқада ўқилади

Украина ва айирмачилар ўртасида асирлар билан алмашиш 29 октябрда амалга оширилади

Украина ва ўзини мустақил деб эълон қилган Донецк халқ республикаси ва Луганск халқ республикаси вакиллари асирлар билан алмашиш бўйича келишиб олдилар. Алмашув 29 октябрда амалга оширилади, деб хабар бермоқда ТАСС ахборот агентлиги.

Бу ҳақда Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ) вакили Мартин Сайдик маълум қилди.

“Асирларни бир вақтда озод қилиш 29 октябрда бўлиб ўтади”, деб айтди Сайдик.

Қайд этилишича, Киев 11 кишини, ДХР ва ЛХР 9 кишини озод қилади.

Сайдик “20 киши бу жуда озлигини” таъкидлаб, “барча асирлар ва ноқонуний ушлаб турилган шахсларни озод қилишга” чақирди.