Жаҳон | 10:44 / 29.10.2015
3863
1 дақиқада ўқилади

АҚШда бошқарувдан чиққан ҳарбий дирижабль қулади

АҚШнинг Пенсильвания штатида маҳкамланган троси узилиб кетган разведкачи ҳарбий дирижабль қулади. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар бермоқда.
Дирижаблнинг диаметри 34 м ни ташкил қилиб, у аксилракета радарлари билан жиҳозланган ва ҳаво разведкасини амалга оширишга мўлжалланган.

Дирижабль Монтур округида қулади. Жабр кўрганлар ҳақида маълумотлар йўқ.
Илгарироқ дирижабль чиқиб кетган Абердин полигони вакиллари уни тўхтатиш учун ҳавога 2та F-16 қирувчиси кўтарилганини маълум қилган эди.
Дирижаблдан осилиб турган трослар электр симларга зарар етказиб, бир неча минг кишини электр таъминотисиз қолдирди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш