Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 08:38 / 30.10.2015
2529
1 дақиқада ўқилади
Флоридада Boeing самолёти ёниши оқибатида 15 нафардан кўпроқ йўловчи жароҳат олди
АҚШнинг Флорида штатидаги Форт-Лодердейл/Холливуд аэропортида Dynamic International Airways авиакомпаниясининг Boeing 767 самолёти двигатели ёниб кетиши оқибатида 15 нафардан кўпроқ йўловчи жароҳат олди, деб хабар бермоқда CNN телеканали.
Жабрланганларнинг барчаси шифохонага олиб кетилган, бир киши жиддий куйиш жароҳатлари олган.
Воқеани тергов қилиш учун махсус комиссия ташкил этилди.
Аввалроқ самолёт аэропорт учиш-қўниш полосасида бевосита парвоздан олдин ёниб кетгани маълум қилинганди.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш