Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Технология | 15:26 / 30.10.2015
2404
1 дақиқада ўқилади
Google 2017 йилга қадар Android ва Chrome OS операцион тизимларини бирлаштирмоқчи
Google компанияси 2017 йилга қадар Chrome OS ва Android операцион тизимларини бирлаштиришни режалаштирмоқда, деб ёзмоқда The Wall Street Journal.
Манба берган маълумотга кўра, Google мутахассислари 2 йилдан бери операцион тизимларни бирлаштириш устида иш олиб бормоқда. Компания операцион тизимнинг биринчи кўринишини 2016 йилда намойиш қилмоқчи. Фойдаланувчилар учун у 2017 йилда тақдим этилади.
Маълум қилинишича, Google икки операцион тизимнинг бирлашган ҳолатига янги ном бермоқчи.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш