Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Иқтисодиёт | 09:37 / 31.10.2015
3617
1 дақиқада ўқилади
IKEA раҳбари 42 йил ичида илк бор Швецияга даромад солиғини тўлади
IKEA компанияси асосчиси 89 ёшли Ингвар Кампрад 1973 йилдан буён илк бор Швецияга даромад солиғини тўлади, дея хабар бермоқда The Telegraph.
1973 йилда у мамлакатдан Швейцарияга чиқиб кетган ва шундан буён мазкур солиқни тўламаган эди. Тадбиркор ўз даромадларини 17,7 миллион швед кронаси (тахминан 1,9 млн евро) деб баҳолади. Мазкур маблағнинг 6 миллион швед кронаси солиқ тўловлари учун йўналтирилди.
Кампард 2011 йилда турмуш ўртоғи вафот этганидан сўнг ватанига қайтишга қарор қилган эди. 2014 йил мартида эса Швецияга тўлиқ қайтиб келган.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш