Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 17:47 / 31.10.2015
6975
1 дақиқада ўқилади
Мисрда ҳалокатга учраган Россия самолётининг учувчиси Эл Аришга қўниш учун рухсат сўраган
Ҳалокатга учраган Россия лайнери Airbus-321 Синайнинг шимолида жойлашган Эл Ариш шаҳрига фавқулодда қўниш учун рухсат сўраган, деб хабар бермоқда “Интерфакс”.
Авиация ҳалокатлари бўйича текширув қўмитасининг Миср бўлими вакили Айман ал-Мугадемнинг маълум қилишича, учувчи аэропорт диспетчерини самолётдаги техник носозлик сабаб дарҳол қўниш лозимлиги ҳақда огоҳлантирган.
Аввалроқ Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги авиаҳалокатда ҳалок бўлганларнинг рўйхатини эълон қилгани, маълум қилинган эди.