Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Nissan инқироз туфайли Санкт-Петербургдаги заводининг 500 ходимини ишдан бўшатди
Nissan компанияси инқироз туфайли Санкт-Петербургдаги заводидаги 500 нафар ходимини ишдан бўшатди, деб хабар бермоқда компания маълумотига асосланиб “Газету.Ru”.
“Россиядаги сўнгги икки йил мобайнидаги оғир иқтисодий вазият туфайли, Nissan компанияси ушбу мамлакатдаги ишлаб чиариш суръатида кескин ўзгаришларни амалга оширди”, — дейилади маълумотда.
Автобозордаги инқироз туфайли, қабул қилинган чоралар сирасига Санкт-Петербургдаги заводда ишлаб чиқаришни камайтириш киради.
Nissan компаниясининг тахмин қилишича, завод бозорда барқарорлик кузатилса, икки сменали ишлаш режимига қайтиши мумкин.