Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Олий лига баҳслари: “Насаф” жанговар дуранг қайд этди, “Бунёдкор” эса жавобсиз тўртта тўп киритди
Футбол бўйича Ўзбекистон миллий чемпионати — Олий лига баҳсларининг 28-тур учрашувлари ўз якунига етди. Учрашувларнинг бари муросаларга бой ва қизиқ кечди.
Самарқандда кечган баҳс барчанинг диққат-марказида бўлди. Шу куни “динамочидар” ўз майдонида Қаршининг “Насаф” жамоасини қабул қилди. Ўйиндаги ҳисобни 67 дақиқага келиб, мезбонлар жамоаси вакили К. Мурзоев очди — 1:0. Аммо орадан ўн дақиқа ўтиб, қаршиликлар вакили И. Шомуродов ҳисобни тенглаштирди — 1:1.
Ушбу натижа ўйин якунига қадар сақланиб қолди.
Қуйида Олий лига баҳсларининг бошқа учрашувлари натижаси билан танишасиз.
“Машъал” – “Пахтакор” 1:
Гол: 0:1 - 45+1 И. Сергеев, 1:1 - 82 З. Тўраев, 1:2 - 90+1 И. Сергеев.
“Бунёдкор” – “Андижон” 4:0
Гол: 1:0 - 58 Шодиев, 2:0 - 63 Ҳамдамов, 3:0 - 72 Ҳамдамов, 4:0 - 79 Сато.