Жамият | 12:28 / 31.10.2015
19221
5 дақиқада ўқилади

Қозоғистонда долларда миллионер бўлган кишининг ҳаёт тарзи

Блогер ва фотограф Сергей Анашкевич Қозоғистонда ҳақиқий доллардаги миллионер билан танишди. Унинг исми чўпон Дамир.

Мазкур воқеани блогер ўзининг “Тирик журнали”да ҳикоя қилади. Сизга ушбу қизиқарли танишув ҳақида ҳикоя қилиб бериш истагидамиз.

Турар-жойларга катта йўлда Чунжидан Чорин томон кетаётганингизда кўзингиз тушади. Қандайдир вагончалар, ташкландиқ жойлар, эски ғилдираклар уюми... Бу харобалар одамларнинг анча олдин ташлаб кетилган уйига ўхшаб кўринади, бироқ...

... бир харобанинг мўрисидан тутун чиқмоқда, унинг томида эса кўп вақтлардан бери нафақат кир ювиш машинаси, балки иссиқ сўв тўлдирилган тоғора ва 72 фоизлик хўжалик совунини ҳам кўрмаган эски ва кўримсиз кийим кийган кишига кўзим тушди.

Қизиқувчанлигим тутиб, қурилиши бошланиб, битмаган уйга қараб юрдим. Йигит мени кўриб, кутиб олишга шайланди. Бир неча қадам қолганда қўлини чўзиб: “Дамир” деди. Танишдик. Мен ўзимнинг ким эканлигим ва нима учун суратга олаётганим ҳақида гапирдим. У мени меҳмонга чақирди, бироқ дарҳол кўп вақти йўқ эканлиги, ишлари борлиги, ўзининг тоғдаги қўйлари подасининг олдига бориши кераклигини айтди.

- Сиз чўпонмисиз?

- Йўқ, мен ўзим чўпонлик қилмайман. Эндиликда менинг қўйларимни чўпонлар боқишмоқда.

- Катта подами?

- Менда улардан бир нечта, ҳаммаси бўлиб 4,5 минг бош қўйим бор. Яна 400 сигир ҳам. Бир неча юз отлар...

Суҳбат вақтида  мен рақамлардан таъсирланиб, уларни пулда қанча бўлишини ҳисобламаган ҳолда, бор-йўғи бош силкиб қўя қолдим. 15 дақиқадан сўнг машинага қайтганимда менинг қозоғистонлик ҳамроҳларим бу сонларни пул кўринишига айлантириб беришди ва биз йўлимизда давом этдик.

- О, демак сиз миллионер билан суҳбат қурибсиз.

- Шунақами? Миллион танга – бу қанча бўлади?

- Доллардаги миллионер!

Кейин эса бироз танаффус, мен кутилмаганда портлаш юз берган фикрларимни бир жойга жамлаб олгунимга қадар, йигитлар давом этишди:

- Семиз отнинг нарҳи 1 000 доллардан бошланади, сигир – 500-800, қўй-100 доллар. Бу уларнинг тириги ва улгуржи савдоси учун нарҳлар. Агар улар гўшт кўринишида сотилса, нарҳлар умуман бошқача бўлади. Қўйни 200 доллардан камига сотиб ололмайсиз. Мана ўзингиз ҳисобланг. Камида миллион...

Бунга ишониш қийин, бироқ катта подаларга эга бўлган кишилар Қозоғистонда дарҳақиқат миллионер ҳисобланишади. Бу чорва моллари уюрини улар бир неча ўн йилликлар давомида етиштирадилар, улар билан қир-адирлар бўйлаб юзлаб километр йўл босишади, касалликлар, бўриларга қарши курашадилар, мана шундай шароитда кун кечиришади ва ўзгача ҳаёт тарзини билмайдилар.

Бизга ҳамроҳлик қилаётган гиднинг айтишича, ўғиллар отаси вафоидан кейин унинг ишини давом эттириш, чўлда, бундай ҳаробаларда кун кечириш, доимий равишда ҳайвонларни боқишни истамасдан чорваларининг йирик подасини сотиб, бир ондаёқ миллионерга айланиши ҳолатлари кўп учрайди. Бироқ улар цивилизацияда яшашни билмайдилар, шунинг учун кўпинча пулларни тезда еб битириб, бироз вақт ўтгач... чўлга қайтиб келадилар. Бироқ энди оддий чўпон бўлиб. Чунки бундан бошқа иш қила олмайдилар.

Бу Дамирнинг ёрдамчиси. У чўпонлар ва қўйларга қарайди.

Дамир бор кучи билан қишга тайёргарлик кўрмоқда, хомиладор бўлган қўйлар учун яшайдиган жой қурмоқда. Суратда кўриб турганингиз – қурилиш материаллари...

Бу вагончада эса Дамирнинг ёрдамчилари яшашади.

Мана бу қўчқорлар – Дамир учун ҳозирда энг қимматли нарса. Қўчқорлар дейилганда ишлаб чиқарувчи қўйлар тушунилади. Уларни қиш фаслидан олдин подага қўйиб юборилади. Дамирда 12 та қўчқор бор ва уникида меҳмонда бўлган куним у яна 8 та қўчқор сотиб олди.

У харидидан жуда хурсанд, баҳорда катта натижага эришиб, ўз чорваси подаси капитализациясини янада оширишга умид қилмоқда.

Қишда қўйларнинг чиқиндисидан ёнилғи сифатида фойдаланилади. У иссиқликни яхши чиқаради, уйни иситиш ва овқат тайёрлашга ёрдам беради.

 

Дамирнинг уйидан бир неча километр ўтгач, биз чўлда қўйлар подасини кўрдик. Ким билади, балки бу меҳмондўст қозоқ чўпонининг тирик пулларидир...