Жаҳон | 00:37 / 31.10.2015
4558
1 дақиқада ўқилади

Россиянинг Тверь вилоятида қалбаки спирт ишлаб чиқариш билан шуғулланган 10 нафар ўзбекистонлик қўлга олинди

Россиянинг Тверь вилоятида қалбаки спирт ишлаб чиқариш бўйича тергов иши олиб борилмоқда, деб хабар берди Россия Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

“Кимра шаҳри ҳудудидаги омборхона биноларида конвейер усулида машҳур брендлар этикеткалари остида ва қалбаки акциз маркалари билан спиртли ичимлик ишлаб чиқариш учун махсус қурилма бўлган”, деб хабар берди ИИВ матбуот хизмати вакили Елена Алексеева.

Цехга тезкор ходимлар етиб келганда у ердан қочишга уринган 10 нафар ўзбекистонлик фуқаро қўлга олинди.

Цехда идишларга қуйиб чиқилган 43 минг литр қалбакилаштирилган спиртли ичимлик топилди.